Múrájat ushın isenim telefonı

background

Шуманай туманида яна бир оила яраштирилди

Шуманай туманида яна бир оила яраштирилди

Қўнғирот туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судининг 22.09.2021 йилги суд буйруғига асосан қарздор Реймов Марат Куатбаевичдан ундирувчи Кошжанова Фарида Алимбаевнанинг фойдасига икки нафар фарзанди таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Шуманай туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва тегишли тартибда ижро иш юритуви қўзғатилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор М.К.Реймовдан алимент пуллари ўз вақтида ва тўлиқ ундириб келинган.
Буннан ташқари, жорий йилнинг ўзида бўлим иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича судининг ижро ҳужжатига асосан 4 та оила ярашилди.
Албатта, ҳеч қандай алимент пуллари ота ва онанинг ўрнини боса олмайди ва шу асосда бўлим давлат ижрочилари томонидан собиқ турмуш ўртоқларни ўзаро яраштириш орқали оилани тиклаш чоралари кўрилади ва бу сай ҳаракатлар ўз самарасини беради.
Олиб борилган тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида, яна бир оила ярашишига эришилди ва мазкур ижро ҳужжати, ундирувчининг ижро қилмасдан қайтаришни сўраб ёзган илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси 1-бандига мувофиқ тамомланди.

Мажбурий ижро бюроси Шуманай тумани

Skip to content