Múrájat ushın isenim telefonı

background

Ҳурматли Президент!

Ҳурматли Президент!

Сизни ӯзимнинг ва Шуманай тумани аҳолиси номидан таваллуд кунингиз билан чин дилдан табриклаймиз. Сизга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ-саломатлик, Жаннатмакон Ӯзбекистон давлатимизнинг равнақи йӯлидаги машақатли ишларингизда зафарлар тилаймиз.
Ҳурматли Президент!
Барчага маълумки Сизнинг раҳбарлигинизда 2016 йилдан буён мустақил давлатимизда мисли кӯрилмаган ӯзгаришлар юз бермоқда. Халқ хӯжалигининг барча соҳаларида янгича иқтисодий ислоҳатлар амалга оширилиб, иқтисодиётимиз ривожланмоқда, бунинг натижасида аҳолининг ичимлик сув, табиий газ ва электр энергияси таъминоти, ички йӯлларимиз яхшиланмоқда. Тадбиркорликка кенг йӯл очиб беришингиз, айниқса оилавий тадбиркорликни қӯллаб қувватлашингиз натижасида аҳолининг бандлиги таъминланиб даромадлари ошмоқда.
Ҳурматли Президент!
2016 йил сайлов олди учрашувингизни биринчи бӯлиб айнан Шуманай туманидан бошлаб, Президентлик лавоимига киришгандан сӯнг ҳам биринчи бӯлиб 2017 йилда Шуманай туманига келган эдингиз.
Сизнинг қадамингиз туманимизга қӯтлуғ келди десам янгилишмаган бӯламан. Сабаби Сизнинг ташрифларингиздан сӯнг туманимизда мисли кӯрилмаган ижобий ӯзгаришлар юз берди. Туманда ичимлик сув, табиий газ ва электр энергияси таъминоти, ички йӯлларимиз яхшиланди, ижтимоий соҳа объектларида яъни10 дан ортиқ умум таълим мактабларида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилиб ёшларимизнинг билим олишлари учун замонавий шарт-шароитлар яратилиб берилган бӯлса 3та мактабгача таълим муассасаси янгидан қурилди ва 4тасида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилди. Туманда олдин бӯлмаган 2та сутни қайта ишлаш, 2та замонавий иссиқхоналар ташкил этилди, замонавий текстил корхонаси иш бошлади.
Шуманай тумани аҳолиси Сизнинг давлатимиз равнақи йӯлида олиб бораётган иқтисодий ислоҳатларингизни қӯллаб қуваватлайди ва туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бӯйича ишларини жадаллаштириб ӯз улушларини қӯшади десам янгилишмаган бӯламан.

Ҳурматли Президент!
Жорий йил июль ойида Тошкент шаҳрида шахсан Сизнинг ташаббусингиз билан ӯтказилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференциясининг ӯтказилиши Ӯзбекистонимизнинг дунё сиёсий майдонида ӯзининг ӯрни бор эканлигини яна бир марта таъкидлади.
Конференциядаги нутқингизда Сиз «Биз ўзаро боғлиқлик, ҳамкорлик, мулоқот ва энг асосийси, ишонч изчил ва барқарор ривожланиш, минтақаларимиз аҳолисининг турмуш даражаси ҳамда фаровонлигини оширишнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланишига аминмиз деган эдингиз. Бунинг барчаси минтақада тинчлик ва осоийшталикни сақлаш, ва давлатимизни янада ривожлантириш» деб таъкидлаганиздек буларнинг барчаси мустақил давлатимизнинг равнақи йӯлидаги шарафли ишларингизнинг бири деб биламиз.
Сизни яна бир марта таваллуд кунингиз билан чин дилдан табриклаймиз. Сизга ва оила аъзоларингизга соғлиқ саломатлик, тинчлик хотиржамлик, давлатимиз равнақи йӯлидаги машақатли ишларингизда зафарлар, Сизнинг бошчилигингизда халқимизга эса қорақалпоқча айтганда АӮЫЗБИРШИЛИК тилеймен.
Халқимиз бахтига омон бӯлинг!
Биз Сизга ҳамиша қӯлқанотмиз!
Сизга ҳурмат ва эҳтиром ила Шуманай тумани фахрийлари номидан нафақадаги 72 ёшдаги Бийсен Смайлов.

Skip to content