Мажбурий ижро бюроси Шуманай туман бўлими иш юритувидаги, Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг 03.03.2021йилдаги қарздор “QURILISH SERVIS SHUMANAY” МЧЖдан ундирувчи “PROF STROY” МЧЖ фойдасига жами 53 млн. 398,9 минг сўм қарз, пеня, давлат божи ва почта ҳаражатини ундириш тўғрисидаги ижро хужжати, бўлим иш юритувига 11.03.2021 йилда келиб тушган ва ижро иши юритувини қўзғатиш тўғрисида қарор чиқарилиб ижро қилиш учун тарафларга юборилган.
Мазкур ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг барча ҳисоб рақамига банд солиниб, (инкассо) топшириқномаси қўйилган ва шунинг натижасида, карздор жамиятдан жами 53 млн. 398,9 минг сўм қарз, пеня, давлат божи ва почта ҳаражатлари тўлиқ ундирилиб, ундирувчи “PROF STROY” МЧЖнинг ҳисоб рақамига тўлов топшириқномалари орқали ўтказиб берилган.
Натижада, мазкур ижро ҳужжжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларни ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан амалда ижро қилиниб, иш юритуви тамомланган.
Шуманай тумани Мажбурий ижро бюроси