Жорий йилнинг 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хафсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Т.Мадумаровнинг раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Шуманай туманида бўлиб, ҳотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилганлар билан «Маҳаллабай» ишлаш борасида секторлар томонидан амалга оширилаётган ҳамда фуқаролар мурожатларида келтирилган масалалари бўйича ўрганиш ишларини олиб боришди.
Ўрганиш доирасида дастлаб, ишчи гуруҳ туман ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда тегишли соҳа вакиллари ва сектор раҳбарлари билан сектор штабларига бориб учрашув ўтказди.
Учрашувдан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири С.Турманов ва Шуманай туман ҳокими Б.Янгибаев ҳамроҳлигида бир қатор тадбиркорлик субъектларида бўлишди.
Дастлаб, ўлар туман марказидаги «Shamenay» гўзаллик салонида бўлиб, ёш тадбиркор Шахрибану Юсупбаева ва бандлиги таъминланган ёшлар билан суҳбат қилишди ва таклифларини тинглади.
Туманда ҳунармандчилик соҳасини ривожлантириш ва Аёлларни касбга ўқитиш бўйича ташкил этилган “Nawbetovа Altinay” хусусий корхонасида бўлиб, Германия Халқаро ҳамкорлик жамиятининг ГРАНТИ асосида Россия Федерациясидан қиймати 65 минг АҚШ доллари, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 6 тонна бўлган жунни қайта ишлаш ускунаси ёрдамида ишлаб чиқилган маҳсулотлари, гиламчилик ва қуроқлар билан танишди.
Сўнг тумандаги кичик саноат зонаси бўлган қизилмия илдизини қайта ишлаш “LIANTAI KC LICORICE” МЧЖ да бўлиб, у ерда кархона директори Cheng Baolong билан мобиль таржима орқали суҳбатлашди.
Сўнг йирик ишлаб чикариш кархоналаридан бири бўлган «Шоманай эко текс» мчж кархонасида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни билан танишди. Шунингдек шу кархонада ишлайдиган хотин-қизлар билан мулоқот қилиб, уларга давлатимиз раҳбарининг фармон ва қарорлари айниқса Хотин-қизларга яратилаётган имкониятлар тўғрисида тушунтирди.
Замонавий иссиқхона «Шоманай меридиан» ва лимонга иқтисослашган “Еттi хаzina оlамi ” мчж иссиқхоналарига ташриф буюриб, иш фаолияти билан танишди.
Тумандаги ишлаб чиқариш кархоналаридан “Shomanay Invest Servis” ХК «Полиэтилен қопларини ишлаб чиқариш» кархонасидаги ишлаб чикариш фаолияти ва уни бозори ҳақида суҳбатлашди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хафсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Т.Мадумаров туманнинг номи кўрсатилган кундалик турмушда фойдаланиш учун сумка ишлаб чиқариш ҳақида таклифини билдирди.
Сўнг тадбиркорлик суъбектларидан сутни қайта ишлаш «Караматли сүт» кархонаси ишлари билан танишди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хафсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Т.Мадумаровнинг туманга бўлган сафари якунига етти.
Шуманай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати