№277 | «_10__»__май____2021 j/y |
Шуманай тумани ҳокимининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ–6075-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунининг 5, 25-моддасига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ–6075-сон Фармонида 2021 йил 1 июнга қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш чораларини кўриш белгиланганлиги инобатга олинсин.
2. Шуманай туман ҳокими томонидан қабул қилинган эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Матбуот хизмати (Ю.Сейдуллаев) мазкур қарор расмий эълон қилинишини ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
4. Мазкур қарор расман эълон қилингандан кейин кучга киради.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Қалжанов зиммасига юклатилсин.
Шуманай тумани ҳокими Б.Янгибаев
Шуманай тумани ҳокимининг
2021 йил 10 майдаги 277-сон қарорига ИЛОВА
Шуманай тумани ҳокимининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ