Жиноят
ишлари бўйича Шуманай туман суди раиси Назаров Расул Бахытович ва
Қорақалпоғистон Республикаси Маъмурий суди судьяси Дошмуратов Полат
Махамаддинович томонидан 2021 йил 27 март куни Шуманай тумани Дийханабад ОФЙ,
Сарманбайкѳл ОФЙ, Мамый ОФЙ ва Қарабайлы МФЙда Ҳудудда жиноятчилик ва
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, содир этилиш сабаблари ҳақида, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2020 йил
7 декабрь кунги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд
тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-6127-сонли Фармонининг мазмун моҳияти ҳақида, Ўзбекистон
Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 2021 йил 18 февраль кунги ЎРҚ-675-сонли
Қонунининг мазмун моҳияти ҳақида, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят,
Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 2021
йил 12 февраль кунги ЎРҚ-673-сонли Қонунининг мазмун моҳияти ҳақида ва Ўзбекистон
Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги 2021 йил 08 февраль
кунги ЎРҚ-671-сонли Қонунининг мазмун моҳияти ҳақида тарғибот ишлари олиб борилди.
Шунингдек, Шуманай тумани Дийханабад ОФЙ, Сарманбайкѳл ОФЙ, Мамый ОФЙ ва Қарабайлы МФЙда яшовчи фуқароларнинг мурожаат юзасидан сайёр қабуллар ўтказилиб, уларга мурожаатлари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Жиноят ишлари бўйича Шуманай туман суди