Múrájat ushın isenim telefonı

background

Коррупцияга қарши курашиш – давр талаби.

Коррупцияга қарши курашиш – давр талаби.

Коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш тушинилади.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш, уларга имконият яратиб бераётган сабаб ва омилларнинг олдини олиш бўйича бир қатор Қонун ва қонун ости ҳужжатлари қабул қилинмоқда.

Шулардан бири, 2017-йил 3-январь кунги «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги ЎРҚ-419-санлы Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

Ушбу Қонуннинг қабул қилинишидан асосий мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги, жавобгарликнинг муқаррарлиги коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари ҳисобланади.

Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашдан иборат.

Ушбу Қонуннинг 6-моддасига асосан коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати давлат дастурлари ва бошқа дастурлар асосида амалга оширилиши мумкин.

Шунинг билан бирга, ушбу йўналишдаги ишларни такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 2-февраль кунги ««Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2752-сонли Қарори билан 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси туғрисидаги режа тасдиқланган.

Ушбу давлат дастурида коррупцияга қарши курашиш соҳасида бешта устувор йўналиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, қарор билан Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси таркиби тасдиқланди. Комиссияга Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори раислик қилади.

Республика комиссияси тўғрисидаги Низомда унинг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, Комиссия ишини ташкил этиш белгиланган.

Комиссия фаолиятини доимий асосда амалга оширади ва ўз мажлисларини заруратга қараб, аммо чоракда камида бир марта ўтказади. Комиссия мажлисларига давлат органлари, бошқа ташкилотлар вакиллари, коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин. Комиссиянинг ишчи органи функциясини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бажаради.

Коррупция мамлакатимизнинг ривожланиши учун тўсқинлик қилувчи зарарли иллат. Шу сабабли ҳам, коррупциянинг бўлдирмаслиги ва унга қарши курашиш бутун жамоатчилигимизнинг масъулиятли вазифаси бўлиши лозим.

Қабул қилинаётган Қонун ва қонун ости ҳужжатларимиз коррупцияга қарши курашиш механизмини мустахкамлаш эмас, балки, ҳар бир раҳбар, ҳар бир фуқаронинг ўзига юклатилган вазифасини фидоилик билан ҳалол бажариши талаб этилади. Ўз навбатида, бу мамлакатимизда соғлом муҳитнинг шаклланишига, барқарорликнинг мустахкамланишига хизмат қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси судининг иқтисодий ишларбўйича судьяси: У.Сабиров

Skip to content