Múrájat ushın isenim telefonı

background

Хавфсиз озиқ–овқат маҳсулотларини истеъмол қилишнинг 5 “калитли” йўли

Хавфсиз озиқ–овқат маҳсулотларини истеъмол қилишнинг 5 “калитли” йўли

1. Тозалика риоя қилинг!

• Озиқ-овқат маҳсулотларини қўлга олиш ва таом тайёрлашдан аввал қўлларни совунлаб ювиш лозим;

• Ҳожатхонадан чиққандан сўнг қўлингизни совунлаб ювинг;

• Овқат тайёрлаш жараёнида фойдаланиладиган барча нарсалар юзаси ва ошхона анжомларини яхшилаб ювиб, дезинфекция қилинг;

• Ошхона ва озиқ – овқат маҳсулотларини ҳашоратлар, кемирувчилар ва бошқа жонворлардан ҳимояланг.

2. Хом маҳсулотлар ва тайёр озиқ – овқатларни бир-биридан ажратинг!

• Хом гўшт, парранда гўшти ва  балиқ маҳсулотларини бошқаозиқ-овқатлардан алоҳида сақлаш лозим;

• Хом маҳсулотларга ишлов бериш пайтида алоҳида ошхона анжомларидан – пичоқ, тахтакачлардан фойдаланинг;

• Хом маҳсулотлар билан тайёр маҳсулотлар бир-бирига таъсир кўрсатмаслиги учун уларни оғзи ёпиладиган идишларда сақлаш керак.

3. Маҳсулотларни яхшилаб пиширинг ва қовуринг!

• Маҳсулотларни, айниқса гўшт, тухум ва балиқ маҳсулотларини яхшилаб қовуринг ёки узоқ вақт пиширинг;

• Шўрва, қовурдоқ каби таомларни қайнаш даражасигача етказинг;

• Тайёр маҳсулотларни яхшилаб иситинг.

4. Маҳсулотларни хавфсиз ҳароратда сақланг!

• Тайёрланган овқатларни уй ҳароратида 2 соатдан  ортиқ сақламанг;

• Барча пиширилган ва тез бузиладиган озиқ – овқат маҳсулотларини совуткичда (+50 С даражали паст ҳароратда ) сақланг;

• Тайёр таомларни даструхонга тортгунча иссиқ ҳолда сақланг (60 0 С даражадан юқори);

• Таомни ҳатто совуткичда ҳам узоқ вақт сақламанг.

5. Тоза сув, хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланинг!

• Хавфсиз сувдан фойдаланинг ёки ишлов бериш йўли билан унинг ҳавфсизлигини таъминланг;

• Янги ва бузилмаган озиқ-овқат маҳсулотларини танланг;

• Мева ва сабзавотларни яхшилаб ювинг, айниқса, хомлигича истеъмол қилинадиган бўлса;

• Яроқлилик муддати ўтиб кетган маҳсулотларни истеъмол қилманг.

Санитария-эпидемиология асойишталик маркази

Skip to content