Múrájat ushın isenim telefonı

background

Кексаларда тўғри ва соғлом овқатланиш

Кексаларда тўғри ва соғлом овқатланиш

Кексайиш жараёни мураккаб, лекин уни бошқариш, унга таъсир ўтказиб умрни узайтириш ва қариликни олдини олиш мумкин. Кексайиш жараёнига дори -дармонлардан ташқари овқатнинг шифобахш хусусиятлари билан таъсир ўтказиш ҳамда соғлом овқатланишига эътибор бериш муҳим.⠀Соғлом овқатланиш – инсон ҳаёти ва саломатлигининг асоси, узоқ умр кўриш, касалликларни олдини олиш ҳамда меҳнат қилиш қобилиятини белгиловчи омилдир.

Кексалар овқатланишида қуйидагиларга эътибор бериш керак:

• сифатига, яъни янги пиширилган овқатни истеъмол қилиш;

• миқдорига, кўп овкат ейишдан тийилиш;

• овқатни истеъмол қилиш тартиби, тез – тез ва кам миқдорда овқатланиш;

• овқат  таркибига, ёғсиз сут ва сут маҳсулотлари, балиқ, ёғсиз гўшт, кўп миқдорда мева ва сабзавотлар, ёрмаларни истеъмол қилиш.

Тавсиялар:

• кунлик сув миқдори 1,5 – 2,0 лни ташкил этиши;

• овқатни секин, шошилмасдан, яхшилаб чайнаб, ютиш;

• тузни кам миқдорда истеъмол килиш, тузнинг бир кунлик меъёрий миқдори 5грамм (1 чой кошиқ) дан ошмаслиги керак;

• чойни табиий шарбатлар ва ичимлик суви билан алмаштириш ёки овқатлар истеъмол қилиш оралиғида ичиш;

• нон, ун маҳсулотлари, ёрмалар, картошкани ҳар куни истеъмол қилиш;

• Хар куни янги сабзавот ва мевалар (камида 400 грамм) истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.

Кексалар томонидан оқилона ташкил этилган турмуш тарзи, яъни кун тартиби, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш, тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик узоқ умр кўришга замин яратади.

Кексалар тўғри овқатланиши

қариш жараёнини секинлаштиради.

Шуманай тумани Санитария-эпидемиология асойишталик маркази

Skip to content