Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (Манба: ПФ–6184-сон, 09.03.2021 й.)
Киритилган ўзгартиришларга кўра Адлия вазирлиги:
– оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда давлат ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари жросини таъминлаш борасидаги фаолиятини “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” рукни остида ёритади ва муҳокама қилади;
– қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан ўрганишлар олиб боради ва мониторинг қилади;
– ўрганишлар натижаси бўйича ҳар чоракда Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.
Эндиликда ҳудудий адлия бошқарма бошлиқлари ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида юридик техникумлар директорлари ҳисобланади. (Илгари ҳудудий адлия бошқарма бошлиқлари директор эди.).
Нотариуслар томонидан статистик маълумотларни тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилаш Нотариал палата билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Илгари Адлия вазирлиги томонидан мустақил белгиланган.
Шуманой тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси Е.Канназаров