Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш орасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва тумандаги ёшларнинг таклиф ва муаммоларини тинглаш, ўрганиш ҳамда муҳокама этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенат аъзоси У.Жалменов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси дупутати А.Асланов, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарат мутахассиси С.Тахиржоновлар Шуманай тумани ёшлари билан ушрашди.
Ушбу бўлиб ўтган учрашув давомида жами 16 нафар ёшлар томонидан турли йўналишда мурожаатлар келиб тушди. 5 мурожат жойида ҳал этилди, 11 мурожатга йўналиши бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига ижро учун бириктирилди.
Шунингдек умумтаълим мактаблари битирувчилари томонидан 1 та таклиф келиб тушиб, таклифга кўра Олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари туманимиздаги умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари билан учрашув кечаларини ташкил этиб, ушбу учрашувларда Олий таълим муассасасларида ўқитиладиган мутахассисликлар ва ОТМ да талабаларга яратилган шароитлар ҳақида мактаб битирувчиларига кенг тушинчалар беришни билдириб ўтди.
Ушрашувда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман халқ таълими бўлими, тумандаги 33 та умумий ўрта таълим мактаблари ёшлар етакчилари, тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлардаги 118 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди.
Шуманай тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
@shomanay_rayon