I. Қонуннинг мақсади.
Қонуннинг мақсадитергов ишларини юритишдакўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш, жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ҳамда айбга иқрорлик тўғрисидаги институтларни жорий қилиш,жиноят ишида ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган ҳолатларни кенгайтиришдан иборат.
II. Қонуннинг мазмуни ва моҳияти.
Жиноят ишлари бўйича айбга иқрорлик тўғрисида келишув жорий қилинди.
Қонун билан Жиноят процессуал кодексига киритилган қўшимчаларга кўра:
Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш – гувоҳ ва жабрланувчини ишни судга қадар юритиш босқичида прокурорнинг илтимосига кўра сўроқ қилиш бўлиб, у суд томонидан амалга оширилади.
Гувоҳ ва жабрланувчини объектив сабабларга кўра кейинчалик сўроқ қилиш мумкин бўлмай қоладиган ҳолларда, уларнинг кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйилиши мумкин.
Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув – жиноят ишини тўхтатиб туриш, тугатиш, бирлаштириш, айблов далолатномаси ёки хулосасини, тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни прокурорга юбориш ҳамда номақбул далилларни чиқариб ташлаш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади.
Дастлабки эшитувни ўтказиш давомийлиги 10 суткадан ошмаслиги керак.
Айбга иқрорлик тўғрисида келишув–ўта оғир жиноят ҳисобланмайдиган жиноятлар бўйича айбига иқрор бўлган, жиноятни очишга кўмаклашган ва зарарни бартараф этган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг илтимосномасига асосан прокурор билан тузиладиган келишув.
Жиноят ишида ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган ҳолатлар кенгайтирилди:
Шунингдек, Жиноят процессуал кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра ушлаб туриш муддати шахс амалда ушланган пайтдан эътиборан кўпи билан 48 соатни ташкил этади (илгари ушбу муддат шахс ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга келтирилган вақтдан бошлаб ҳисобланган).
Ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган ҳолатлар тоифасига қуйидагилар киритилди:
Қонун билан Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича жазо белгиланган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаган ҳолда тайинланади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Шуманой тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси Е.Канназаров