Múrájat ushın isenim telefonı

background

Шуманай тумани ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Шуманай тумани ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2021 йил 6 январь кунги 02-08/13-01/3-сонли баёни ижросини таъминлаш ва туман ички ишлар бўлимининг 2021 йил 9 январь кунги 5/1-28-сонли таклифини ўрганиб чиқиб, транспорт воситаларининг 2021 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида, Шуманай тумани ҳокими

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2021 йил 6 январь кунги 02-08/13-01/3-сонли баёни ижро учун рахбарликка олинсин ва туман ички ишлар бўлимининг 2021 йил 9 январь кунги 5/1-28-сонли таклифи қаноатландирилсин.

2. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик
ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

3. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш қуйидаги даврийликка мувофиқ белгилансин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар – бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг
“а” кичик бандида
кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда;

д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;

е) улар ишлаб чиқарилган йилдан қатъи назар, ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган (қайта рўйхатдан ўтказилган) кундан бошлаб бир йил ўтгач (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).

4. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта – жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнгача;

иккинчи марта – жорий йилнинг 1 сентябридан 31 октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнгача ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 10 февралидан 31 августгача ўтказилсин.

5. Туман ҳудудидаги тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний
шахсларга, уларнинг ўзларига тегишли бўлган автотранспорт воситалари
ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш, транпорт эгаларининг ўзларига қулай бўлган жойларда техник кўрикдан ўтказиш тавсия этилсин.

6. Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби
1-иловага мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг 2021 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарори 3-банди талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими
ва Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.

8. Туман ҳокимининг 2020 йил 25 февралдаги “Шуманай тумани ҳудудида барча хужалик юритувчи субъектларига ва фуқароларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларини ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги 109/2-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Мазкур қарор “Шоманай нуры” газетасида эълон қилинсин
ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

10. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Р.Клышевнинг зиммасига юклатилсин.

Шуманай тумани ҳокими                                           Б.Янгибаев

    Шуманай тумани ҳокимининг 2021 йил «___»февраль кунги ________-сонли қарорига                  1-илова

Транспорт воситаларини Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби

1. А.Мадреймов туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги гурухи катта инспектори, комиссия раиси
2. А.Каипов Шуманай тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директоры в.в.б, комиссия аъзоси
3. Қ.Сержанов Туман ободонлаштириш бошқармаси бош мухандиси, комиссия аъзоси
4. К.Наўрызов «Шоманай нуры» газетаси бош муҳаррири, комиссия аъзоси
    Шуманай тумани ҳокимининг 2021 йил «___»февраль кунги ______-сонли қарорига
2-илова

Тумандаги корхона ва ташкилотларнинг транспорт қуролларини давлат Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали

Корхона ва ташкилотлар номи Техник  кўрикдан ўтказиш куни, санаси, йили Техник кўрик ўтказиладиган ўрин
1 Туман ҳокимлиги 01.03.2021           Техник кўрикдан ўтказишга рухсат этилган ўринларда (корхона ва ташкилотлар)
2 Туман тиббиёт бирлашмаси 05.03.2021
3 Туман ободонлаштириш бошқармаси 09.04.2021
4 Туман телекоммуникация тармоғи 18.04.2021
5 Туман почта алоқаси 14.04.2021
6 Туман давлат санитария эпидемиология назорати маркази 17.04.2021
7 Туман давлат солиқ инспекцияси 18.04.2021
8 Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси 24.04.2021
9 Туман молия бўлими 28.05.2021
10 Халқ банк Шуманай филиали 11.06.2021
11 Туман ветеринария станцияси 11.06.2021
12 Хусусий автомототранспорт қуроллари* 01.01.2021 31.08.2021
13 Туман ҳудудидаги бошқа корхона ва ташкилотлар 01.01.2021 31.08.2021

*Фуқароларга тегишли хусусий автомототранспорт воситалари 2021 йил 1 январдан 2021 йил 31 август саналари оралиғида олиб келишига қараб ҳар куни эрталабги соат 09-00 дан кечки соат 16-00 гача техник кўрикдан ўтказилади.

Skip to content