Múrájat ushın isenim telefonı

background

7-12 ёшли болаларнинг овқатланиши

7-12 ёшли болаларнинг овқатланиши

7-12 ёшда тезкор ўсиш, мушак ва суякларни катталашиши, моддалар алмашинувини кучайиши кузатилади, эндокрин, юрак қон – томир, бош мия фаолияти фаоллашади. Бу ёшдаги бола таркибида оқсил, углевод, минерал моддалар ва витаминларга  бой, тўлақонли биологик маҳсулотлар қабул қилиши керак.

Бу ёшда болалар  тез чарчайди, иш қобилияти, дарсларни ўзлаштириши пасаяди. Шунинг учун болалар овқатланишида асосий масаллиқлар оқсилга бой маҳсулотлар бўлиши лозим.

Етти – ўн ёшли болалар учун таомнома;

– нонушта: сутли бўтқа (гуручли, гречкали, сабзавотли) 250 гр+10 гр сариёғ, 20 гр нон, 1 дона тухум,

– тушлик: 300 гр шўрва, гўштли димлама, 220 гр гарнир, 50 гр кўкат ва сабзавотлардан салат, 40 гр нон, 150 гр мева шарбати

– толма чой: 200 гр қатиқ (кефир), 50 гр-булочка; 200 гр мевалар,

– кечки овқат: 200 гр мастава,

 40 гр нон, 200 гр қатиқ,

Ўн бир – ўн икки ёшли болалар учун таомнома

– нонушта: сутли бўтқа (гуручли, гречкали, сабзавотли) 250 гр+10 гр сариёғ, 50 гр нон, гўштли , балиқли таом, 90 гр омлет ёки творог,

– тушлик: шўрва, 400 гр бульон, 75 гр гўштли ёки балиқли таом, 200 гр гарнир, 50 гр кўкат ва сабзавотлардан салат, 100 гр нон, мева шарбати, компот, 200 гр кисель,

– толма чой: 200 гр қатиқ (кефир), булочка, 50 гр печенье, 200 гр мевалар,                                                                                                                                                                           

– кечки овқат: 250 гр сабзавотли ёки сутли таом, 100 гр нон, 200 гр қатиқ ёки наъматак дамламаси.

Ўсмирлик даврида қатор касалликларнинг шаклланиши нотўғри овқатланиш сабабли юзага келади. Ушбу ёшларда чизбургер, гамбургер, ходдог, чипслар билан биргаликда , газли ва рангли салқин ичимликларнинг истеъмол қилиниши турли хил касалликларнинг ривожланишга замин яратади.

Ўсмирлар организмининг меъёрида ривожланиши ва навқирон инсон бўлиб шаклланишида овқатланишнинг аҳамияти жуда катта.

Шуманай тумани Санитария-эпидемиология асойишталик маркази

Skip to content