Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, Президент қарорлари асосида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ва Ҳукумат орқали жалб этилган чет эл инвестициялари лойиҳалари бўйича Ўзбекистонда реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланиши мумкин.
Илгари мазкур тартиб мавжуд эмас эди.
Концессиялар билан боғлиқ муносабатлар “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади.
Концессия лойиҳаларини рўёбга чиқариш давлат-хусусий шериклик лойиҳалари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Эндиликда фақатгина қиймати 1 миллион доллардан ортиқ лойиҳаларининг тендер ҳужжатлари ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларнинг лойиҳалари келишилади.
Киритилган қўшимчалар билан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатлари белгиланди.
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига оид маълумотларнинг эълон қилинадиган қисми аниқлаштирилди.
Хусусан, бунда қуйидаги маълумотлар расмий веб-сайтларга жойлаштирилади:
Давлат-хусусий шерикликни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда қўшимча кафолатлар бериш Ўзбекистон билан давлат томонидан
қўллаб-қувватлаш тўғрисида битим тузиш орқали ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим Ўзбекистон номидан Молия вазирлиги томонидан имзоланади.
Давлат бюджетига бевосита ёки билвосита таъсир этадиган қўшимча кафолатларнинг ва (ёки) қўллаб-қувватлашнинг ҳар қандай турлари давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси тасдиқлангунига қадар Молия вазирлиги билан келишиб олиниши керак.
Шуманой тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси Е.Канназаров