2020 йил 11 ноябрьдаги ПҚ-4889 сон Қарорга мувофиқ Республикамизда тадбиркорликни янада ривожлантириш, уларга қулайли шарт-шароитлар яратиш, имтиёзлар бериш орқали ишлаб чиқариш корхоналарини янада кўпайтириш ва пировард натижада аҳолини дойимий иш билан таъминлаш, уларнинг даромадини ошириш, аҳолини электр энергияси, табиий, суюлтирилган газ, кўмир, ичимлик суви билан таъминланиш даражасини ошириш, йўлларни таъмирлаш, ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш, шунингдек қишлоқ хўжалигида юқори ҳосилдорликнинг асосий заминларидан бири бўлган ирригация-мелиорация тадбирларини амалга ошириш белгиланган.
Шунингдек қарор билан:
а) бўш турган бино-иншоотлар ва йирик бўлмаган давлат активлари тадбиркорлик субъектларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши Раисининг қарори билан Бош вазир ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков билан келишилган ҳолда соддалаштирилган тартибда тақдим қилиш тартиби;
б) туман ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали, инвестиция (камида 50,0 минг доллар эквивалентида) ва ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда, суғориладиган ер майдонларидан ташқари ер майдонларини ажратиш тўғрисида мустақил қарор қабул қилиш ва ушбу қарорларни тегишли шаҳар ва туман халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқлаш тартиблари;
в) Қорақалпоғистон Республикаси туманларини жадал ривожлантириш мақсадида ҳар бир туманнинг ўзига хос “ўсиш нуқтаси” (Тўқимачилик саноати, кунжутни қайта ишлаш)деб белгиланган иқтисодий фаолият йўналишлари бўйича янгидан ташкил қилинган тадбиркорлик субъектлари 2024 йил 1 январга қадар ер солиғи, мол-мулк солиғи, кичик корхоналар айланмасидан олинадиган солиқ, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатьий миқдордаги даромад солиғи тўлашдан озод қилиш;
г) Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожланиш даражаси паст ҳисобланган Тахтакўпир, Бўзатов, Шуманай туманларининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида ушбу ҳудудларда янгидан ташкил этилаётган саноат йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари 2024 йил 1 январига қадар:
ер солиғи, мол-мулк солиғи, кичик корхоналар айланмасидан олинадиган солиқ, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатьий миқдордаги даромад солиғи тўлашдан озод қилиш.
фойда солиғи ва сув солиғи ставкалари амалдаги белгиланган солиқ ставкаларининг 50 фоизи миқдорида белгилаш;
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ва фақатгина ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган махсус техника, асбоб-ускуна, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, металл конструкциялар, хом-ашё учун божхона тўловлари тўлашдан (бундан божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно) озод қилиш;
д) қарор лойиҳасининг 10-иловасида кўрсатиб ўтилган 45 та маҳаллалар (“Ақ жап” ОФЙ, “Бирлешик” ОФЙ) ҳудудларида янгидан ташкил этилаётган хизмат кўрсатиш йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари 2025 йил 1 январига қадар:
фойда солиғи, ер солиғи, мол-мулк солиғи, кичик корхоналар айланмасидан олинадиган солиқ, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатьий миқдордаги даромад солиғи тўлашдан озод қилиш;
бизнес-лойиҳаларига тижорат банклари томонидан Марказий банк томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдорида имтиёзли кредитлар ажратиш;
бизнес-лойиҳаларига ажратиладиган тижорат банклари кредитларининг фоиз ставкасининг 7 фоизли пунктидан юқори бўлган қисмини, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган миқдорини Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиш тартиби жорий этилди.
Республика ишчи гуруҳи раҳбарлигида 2021-2022 йилларда туманни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш дастурига мувофиқ 149,3 млрд.сўмлик 72та лойиҳаларни амалга ошириш ва бунинг натижасида 922та янги иш ўринларини ташкил этиш, 2021-2022 йилларда экспорт хажмини 8-10 млн. АҚШ долларга етказиш белгилаб олинди.
Қарорга мувофиқ Шуманой туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли яшаш шароитини яхшилаш, туманни ободонлаштириш бўйича чора-тадбирлар режасига мувофиқ қиймати 115 млрд.сўмлик 45та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган.
Жумладан:
Ижтимоий соҳада:
Мактабгача таълим 4 лойиҳа қиймати 13 млрд.сўм;
Умум таълим мактаблари 3 лойиҳа қиймати 7,9 млрд.сўм
Жисмоний тарбия ва спорт 1 лойиҳа қиймати 1,8 млрд.сўм
Маданият соҳасида 2та объект 5 млрд.сум
Соғлиқни сақлаш 1 лойиҳа қиймати 1,2 млрд.сўм
Умумфойдаланувдаги ва ички хўжалик йўллар: 2 лойиҳа қиймати 3,6 млрд.сўм
Электр энергияси таъминоти: 6 лойиҳа қиймати 8,5 млрд.сўм
Табиий газ: 4 лойиҳа қиймати 2,1 млрд.сўм
Ичимлик суви таъминоти: 13 лойиҳа қиймати 24,5 млрд.сўм
Туман марказини ободонлаштириш: 5 лойиҳа қиймати 5,81 млрд.сўм
Қишлоқда намунавий уй-жойлар қуриш 1 лойиҳа 6,4 млрд.сўм
Кўча чироқларини ўрнатиш, таъмирлаш 1,1 млрд.сўм
Ободонлаштириш бошқармаси моддий-техника базасини мустаҳкамлаш– 2,3 млрд.сўм
Оғир худудни ривожлантиришга (“Ақ жап” ОФЙ, “Бирлешик” ОФЙ)- 31,6 млрд.сўм
Бу тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида келгуси йилларда туманда тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқариш корхоналари сонини кўпайтириш ва шу орқали аҳолини иш билан таъминлаш, уларнинг даромадларини ошириш, аҳолини электр энергияси, табиий, суюлтирилган газ, кўмир, ичимлик суви билан таъминланиш даражаси оширилиб, йўлларни таъмирлаш, ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш, ирригация-мелиорация тадбирлари амалга оширилади.