Юритимизда олиб борилаётган кенг куламли ислоҳатлар ва ўзгаришлар сизу бизнинг турмуш тарзимизга ижобий узгаришлар ва юксалишлар олиб келаётган бир вақтда, дилни хира қилувчи коррупция жамиятимиз илдизига болта урувчи иллат бўлиб жамият ривожига салбий таъсирини кўрсатмоқда.
Шундай экан унга қарши тизимли кураш олиб боришда миллий қонунчилик тизимимиз такомиллашмоқда.
Шу ӯринда коррупция тушунчасига тухталиб
ӯтадиган бӯлсак, коррупция бу- шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий
манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий
наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай
нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиши ҳисобланади.
Шу ӯринда таъкидлаш лозимки,
мансабдор шахснинг ӯз лавозимидан қонунга хилоф равишда фойдаланиши
давлат ва жамият ривожланишига, олга қӯйилган мақсадларига етишда, таълим
сифати, меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш, манзилли ижтимоий
қӯллаб-қувватлаш каби фаолиятга ӯзининг салбий таъсирини кӯрсатади.
Хӯш бу иллатга қарши курашишда нималарга
эътибор қаратишимиз лозим…
Биринчи
навбатда ҳар бир давлат органи фаолияти очиқ ва шаффоф бӯлиши лозим. Айниқса
ишга қабул қилиш, аттестация жараёнлари шу идораларнинг ижтимоий тармоқлардаги
саҳифалари орқали тӯғридан-тӯғри трансляция қилиш амалийётини татбиқ этиши;
Иккинчидан,
барча ташкилот ва идораларнинг фаолияти тӯлиқ автоматлаштирилган электрон
тизимга уланиши, аҳолига давлат хизматларини кӯрсатиш жараёнларида ҳам қонун
талабларига қаътий амал қилиниши;
Учинчидан,
ҳар бир ташкилот коррупцияга қарши курашишда ӯзининг ички назорат
тизимини ишлаб чиқиб, давлат хизматига ҳалоллик стандарти («ҳалоллик
вакцинаси») ва манфаатлар тўқнашувини ҳал этиш стандартларини жорий этиши лозим.
Антикорруциявий комплаенснинг афзаллиги шундаки бу
коррупцияга бўлган мойилликни пасайтиради, ходимлар томонидан коррупция билан
боғлиқ ҳуқуқбузарликлар хавфи, ходимларнинг шахсий манфаати ёки бойиш учун
ташкилотнинг моддий ресурсларидан фойдаланиш натижасида ташкилот обрўига ва
иқтисодига зарар етказиш каби хавфларни бартараф этишга мўлжалланган дастур
ҳисобланади.
Албатта, ҳар бир
қонун ҳужжатининг ижросини таъминлаш жамоатчилик назоратида ҳам
бӯлиши лозим. Бунда ОАВлари, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқаролар фаол
иштирок этиши, уларнинг ҳуқуқий онг ва маданияти, қонунларга ҳурмати ҳам юқори
бӯлиши керак.
Жорий йилнинг 29 июнь куни ташкил
этилган Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳам шу
мақсадлар йӯлида хизмат қилади. Аҳамиятли жиҳати шундаки, агентлик биринча
навбатда:
мамлакатда коррупция ҳолатини
тизимли таҳлил қилишни таъминлаш, шунингдек, коррупцияга оид хавф-хатарлар
юқори бўлган соҳалар ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг
сабаб ва шарт-шароитларини аниқлайди;
коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши
курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини, шунингдек, коррупцияга оид
ҳуқуқбузарликларнинг тизимли сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш ҳамда
коррупцияга қарши курашиш чораларининг самарадорлигини оширишга қаратилган
давлат ва бошқа дастурларни шакллантиради ва амалга оширади.
Бу эса ӯз навбатида дастурлар, тарғибот тадбирларини манзилли турда амалга
ошириш имконини беради.
Манфаатлар тӯқнашувининг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш бизнинг вазирлигимизда ҳам устувор вазифа сифатида белгиланган ва ички назорат ҳужжатлари қабул қилинган.
Фуқароларимизга Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги таълим муассасаларида ноқонуний ишлар, жумладан коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун махсус бот яратилган. Ботга келиб тушган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Бунда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Шу ӯринда таъкидлаб ӯтишимиз лозимки, Коррупцияга қарши курашиш тӯғрисидаги Конунда Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатларидан бири сифатида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш назарда тутилган.
Жорий йилнинг 6 ойи давомида Коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши жами 713 та, шундан оммавий ахборот воситаларида 394 та ва жойларда 271 та оғзаки тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Коррупцияга оид ҳуқуқий маълумотларни аҳолига содда ва тушунарли тилда етказиш мақсадида 48 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот материаллари тайёрланди.
Шу билан бир қаторда, Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотларида ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш бўйича 2020 йил учун жадвали” асосида давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг туман (шаҳар) бўлимларида коррупцига қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тушунтиришга қаратилган “Маслаҳат курслари”ни ўтказиш йўлга қўйилган.
Барчани ушбу иллатка қарши туришга, унинг олдини олишга, унга йўл қуйувчи омилларни илдизи билан қуритишга, барчани қулни-қўлга бериб ушбу иллатга қарши курашишга чорлаб қоламиз, албатта буни ҳар бир фуқаро ўз вазифаси сифатида қараса албатта натижа бўлади дэган ўмиттамиз.
Шўманай тумани Давалта хизматлар маркази
бош мутахассиси Мырзабаев Саламат Даўлетбаевич.