Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1998 йил 5-6-сон, 97-модда)нинг 7, 16, 17-моддалари “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 29-30-сон, 277-модда)нинг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 дакабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом” (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 34-сон, 333-модда)га шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги 19-2019-Б-сон буйруғи билан тасдиқланган (рўйхат рақами 3163, 2019 йил 31 май) «Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағи ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида»ги Низомга (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.05.2019 й., 10/19/3163/3221-сон) асосланиб ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларнинг Шуманай туманида 2021 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокмияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асос, Шуманай тумани ҳокими
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2021 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхоналар рўйхати 1-иловага, ижтимоий муҳофазага муҳтож, меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2021 йил учун банд қилиб қўйиш бўйича тузилган махсус комиссия таркиби 2-иловага асос тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаларига асосланиб туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сони 2 иловага мувофиқ ходимларининг рўйхати бўйича ўртача сонидан 1729 одамни ташкил этадиган 3,5 фоиз миқдорида, шу ҳисобдан:
а) 14 ёшга тўлмаган болалари ва ногирон фарзандлари бор ёлғиз ҳамда кўп болали ота-оналар учун 38,7 фоиз – 24 одам;
б) таълим муассасаларини битирувчи ёшлар учун 41,9 фоиз – 26 одам;
в) мобилизация заҳирага киритилган фуқаролар ва муддатли ҳарбий ҳизматтан озод қилинганлар учун 14,5 фоиз – 9 одам;
г) ногиронлар учун 1,6 фоиз – 1 одам; д) пенсия ёшига келиб қолган шахслар учун 1,6 фоиз – 1 одам;
е) жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, жазони ижро этаётган ёки суд қарорига мувофиқ тиббий турдаги мажбурлов чоралари кўрилган шахслар учун 1,6 фоиз – 1 одам миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.
3. Корхона ва муассасалар бошлиқларига ижтимоий муҳофазага муҳтож, меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2020 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш ўринлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2020 йилнинг 10 апрелидан кечикмасдан иш ўринларининг қолган қисми 75 фоизини ташкил этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
4. Мазкур қарор иловасидаги корхона ва ташкилотлар захираланган иш ўринларини ортиғи билан бажарган иш берувчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори асосида субсидия маблағлари ажратилсин.
5. Корхона ва муассасалар бошлиқлари ижтимоий муҳофазага муҳтож меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ, белгиланган муддатларда ва тартибда ташкил қилиниши (ажратилиши ёки банд қилиб қўйилиши) ҳамда иш ўринлари санитария-гигиена талабларига ва ишчи ўз вазифаларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши таъминлансин.
6. Белгилаб қўйилсинки;
Туман ҳокимининг муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.
7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Р.Галиакберов)га ушбу қарорни тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарларига етказиш ҳамда унинг ижросини таъминлаш бўйича назорат қилиш вазифаси топширилсин.
8. Шуманай тумани ҳоқимининг 2018 йил 28 сентябр кунги “2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида”ги 798/9 сонли қарори 2019 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Қайпназаровга юклатилсин.
10. Ушбу қарор “Шоманай нуры” газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
11. Қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
Шуманай тумани ҳокими Б.Янгибаев
Шуманай тумани ҳокимининг
2020 йил «___»_________ кунги
_____-сонли қарорига
1-илова
2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2021 йил учун банд қилиб қўйилиши лозим бўлган корхоналар рўйхати
К/с | Корхона ва муассасалар номи | Иш-ловчи-лар | Квота ўрин-лари | Категориялар | ||||||
А | Б | В | Г | Д | Е | И | ||||
1 | Тиббиёт бирлашмаси | 758 | 20 | 7 | 11 | 1 | 1 | |||
2 | Шуманай тумани йўл хўжалигини кесиб олиб ишлаш, таъмирлаш корхонаси | 81 | 4 | 1 | 2 | 1 | ||||
3 | Ободонлаштириш корхонаси | 80 | 2 | 1 | 1 | |||||
4 | Шуманай тумани агроэкономика касб-хунар колледжи | 49 | 3 | 1 | 1 | 1 | ||||
5 | 11-сонли мактабгача таълим муассасаси | 45 | 2 | 1 | 1 | |||||
6 | 8-сонли умумтаълим мактаби | 30 | 1 | 1 | ||||||
7 | 23-сонли умумтаълим мактаби | 37 | 2 | 1 | 1 | |||||
8 | 1-сонли мактабгача таълим муассасаси | 39 | 2 | 1 | 1 | |||||
9 | 32-сонли умумтаълим мактаби | 29 | 2 | 1 | 1 | |||||
10 | 16-сонли умумтаълим мактаби | 92 | 2 | 1 | 1 | |||||
11 | Шуманай тумани Ирригация бўлими | 59 | 2 | 1 | 1 | |||||
12 | 24-сонли умумтаълим мактаби | 34 | 2 | 1 | 1 | |||||
13 | 8-сонли мактабгача таълим муассасаси | 38 | 2 | 1 | 1 | |||||
14 | Ўрмон хўжалиги | 33 | 4 | 1 | 1 | 1 | 1 | |||
15 | Баркамол аулад балолар мактаби | 26 | 1 | 1 | ||||||
16 | 13-сонли умумтаълим мактаби | 49 | 2 | 1 | 1 | |||||
17 | 17-сонли умумтаълим мактаби | 36 | 2 | 1 | 1 | |||||
18 | 7-сонли умумтаълим мактаби | 83 | 3 | 2 | 1 | |||||
19 | 6-сонли мактабгача таълим муассасаси | 22 | 1 | 1 | ||||||
20 | Ветеринария болими | 20 | 1 | 1 | ||||||
21 | Ж.Базаров номидаги 13-сонли мусика мактаби | 53 | 1 | 1 | ||||||
22 | Маданият булими | 36 | 1 | 1 | ||||||
ЖАМИ: | 1729 | 62 | 24 | 26 | 9 | 1 | 1 | 1 | 0 |
*Тушинтириш:
А-14-ёшга тўлмаган болалари, ногирон болалари бор ёлғиз бошли ота-она ва кўп болали ота-оналар
Б– Таълим муассасаларини якунлаётган ёшлар учун;
В- Мобилизация резервга киритилган фуқаролар ва муддатли ҳарбий хизматни якунлаганлар учун;
Г- Ногиронлар учун;
Д- Пенсия ёшига яқинлашган фуқаролар учун;
Е– Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, жазони ижро этаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун;
И– Одам савдосидан жабрланганлар.
Шуманай тумани ҳокимининг
20120 йил «__» _______ кунги
_______-сонли қарорига
2-илова
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2021 йил учун банд қилиб қўйишни ва уларни иш билан таъминлашни ташкиллаштириш бўйича махсус комиссия таркиби
1. | А.Қайпназаров | – | Туман ҳокими ўринбосари, комиссия бошлиғи |
2. | Р.Галиакберов | – | Туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори, комиссия котиби |
3. | Д.Ибадуллаева | – | Маҳалла ва оилани кўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, туман ҳокими ўринбосари, комиссия аъзоси |
4. | А.Сейтжанов | – | Туман иқтисодиёт-финанс ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи, комиссия аъзоси |
5. | М.Нарбаев | – | Ўзбекистон “Ёшлар агентлиги” Шуманай тумани бўлими бошлиғи, комиссия аъзоси |
Эслатма: Комиссия аъзоларининг лавозими ўзгарган тақдирда, унинг ўрнида ушбу лавозимга тайинланган ёки вазифасини бажариш юклатилган шахслар киритилади.