Múrájat ushın isenim telefonı

background

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун лойиҳасига тушунтириш

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун лойиҳасига тушунтириш

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–5843-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсатини ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштиришга оид биринчи навбатдаги чора-тадбирлар Дастурининг 1-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган.

I. Қонун лойиҳасининг мақсади

Мазкур лойиҳа давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақоми ва давлат фуқаролик хизматини ташкилий-ҳуқуқий механизмини ягоналигини таъминлашга қаратилган муносабатларни тартибга солиш орқали ҳуқуқий асосларини яратиш, уларнинг касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматларини объектив ҳамда адолатли танлов асосида хизмат поғоналари бўйича ўсишни кафолатларини ўрнатиш, давлат фуқаролик хизматига кириш, ўташ ва тугатиш жараёнларини тартибга солиш, давлат фуқаролик хизматчиларини касбга лаёқатлилигини ва профессионаллигини ўсишида шарт-шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.

II. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишнинг зарурий асоси ва уни ҳуқуқий тартибга солишнинг умумий тавсифи

Ҳозирда мамлакатимизда давлат фуқаролик хизматчиларини ҳуқуқий мақомини белгиловчи, уларининг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояси масалаларини тартибга солувчи ҳамда давлат фуқаролик хизматига кириш, ўташ ва тугатишни умумий ёндашувини мустаҳкамловчи ягона қонун мавжуд эмас.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда давлат фуқаролик хизматига кириш, хизматни ўташ ва тугатиш механизмларини, давлат хизматчилари ким эканлигини, уларни мақомини, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясини белгиловчи ягона қонун мавжуд эмас.

Бунданда муҳимроқ масала, бу давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш ва фаолиятида ягона принциплари мавжуд эмаслиги ҳисобланади. Қонунчилик томонидан буларни мустаҳкамлаб қўйиш, давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги давлат сиёсатини ягоналигини таъминлаш учун муҳимдир.

Қонунчилик билан давлат фуқаролик хизматчиларига белгиланган мезонлар, уларнинг фаолиятини баҳолаш жараёнлари, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартиблари белгиланмаган.

III. Қонун лойиҳасини асосий қоидалари

Мазкур лойиҳанинг ишлаб чиқилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5843-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4472-сонли Қарорида белгиланган давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш бўйича концептуал талаблар ҳамда ташкилий-ҳуқуқий асослари инобатга олинган. Шунингдек, Қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан тайёрланган “Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор лойиҳаси ҳам ўз аксини топган.

Қонун лойиҳаси 11 та боб ва 75 та моддадан иборат бўлиб, қуйидагиларни тартибга солади:

Қонунни қўлланилиш соҳаси ва мақсади;

давлат фуқаролик хизматининг асосий принциплари;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги ваколатлари;

давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий ҳолати (мақоми) (давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ ҳуқуқ, мажбурият ва чекловлари);

давлат фуқаролик хизмати соҳасида коррупциянинг олдини олиш чора-тадбирлари (манфаатлар тўқнашуви, даромадлари, мол-мулки ва кўп миқдордаги харажатларини декларация қилиш);

миллий кадрлар захираси;

давлат фуқаролик хизматига кириш, ўташ ва уни тугатиш тартиби;

давлат лавозимларининг гуруҳ ва категориялари;

давлат фуқаролик хизматчиларининг малака ва мартаба даражалари;

давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий ривожланиши;

фаолият самарадорлигини баҳолаш тизими (KPI);

давлат фуқаролик хизматчиларини меҳнатига ҳақ тўлаш, пенсия таъминоти ва ижтимоий ҳимояси;

давлат фуқаролик хизматчиларининг жавобгарлиги.

IV. Хорижий тажриба

Хорижий мамлакатларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, Жанубий Европа (Германия, Франция, Нидерландия ва бошқалар) ҳамда Шарқий Осиё (Япония) мамлакатларининг давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунларида давлат хизматига кириш тартиби батафсил ёритилган. Умуман олганда, давлат фуқаролик хизматига кириш қоидаларини тартиби барча дунё мамлакатларида мавжуд.

Болгария, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Польша, Россия, Франция, Япония и бошқа мамлакатларнинг давлат хизмати тўғрисидаги қонунларида хизматчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, давлат хизматчиларини фаолиятини баҳолаш, давлат хизматида ўсиш, бошқа давлат лавозимига ўтиш, меҳнатига ҳақ тўлаш, давлат фуқаролик хизматчиларининг иш вақти ва меҳнат таътиллари кенг тартибга солинган.

V. Лойиҳанинг жамоат муҳокамаси

Жамоат муҳокамасини ўтказиш учун мазкур Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилиш портали (regulation.gov.uz)га жойлаштирилди.

 VI. Қонун лойиҳаси бўйича ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлар билан боғлиқ таҳминлар

Ўзбекистон Республикаси «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши:

давлат фуқаролик хизматида малакали кадрларни шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш ва уларни мансаб поғоналарида барқарор кўтарилиши;

давлат органи ва ташкилотларини сифатли ҳамда самарали ишлашини таъминлаш ҳамда ташкил этиш;

давлат фуқаролик хизматини ҳуқуқий тартиб солиш соҳасини ҳуқуқий базасини тартибга солиш;

давлат фуқаролик хизматида коррупцияни ва бошқа суиистеъмолликларни олдини олиш;

самарали танлов тизимини жорий этиш ва давлат фуқаролик хизматчиларини касбга оид сифатлари ҳамда алоҳида хизматлари асосида кўтариш, шунингдек уларни малакасини мунтазам равишда ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш;

барча даражадаги давлат фуқаролик хизматчиларини фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳуқуқ, мажбурият ва чекловларнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш;

давлат фуқаролик хизматчиларига меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлашга оид ягона тизимини яратишга олиб келади.

Шуманой тумани адлия бўлими
бошлиғи Ж.Сейтеков

Skip to content