Ўзбекистон Республикаси “Давлат статистикаси тўғрисида” ги қонуни ва Давлат Статистика қўмитасининг 2020 йил 13 апрель кунги №24-сонли бўйруғига асосан ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек ушбу бўйруқда дунё бўйича тарқалаётган коронавирус пандемияси мамлакатимизда микроиқтисодий ҳамда ижтимоий-иқтисодий жараёнларга ўз таъсирини ўтказаётганлигини инобатга олиб, иқтисодиёт тармоқлари статистика (саноат, хизмат кўрсатиш,савдо ва қурилиш) томонидан кичик бизнес субъектлари фаолиятининг ҳамда нархлар статистикаси кўрсаткичлари сифатли баҳолаш ва аниқлашга қаратилган. Ушбу топшириқлар ўз ўрнида статистика бошқарма ва бўлимлари томонидан амалга ошириладиган кичик бизнес субъектлари фаолиятининг ойлик кўрсаткичларини телефон сўрови орқали баҳолаш бўйича вақтинчалик тартиб ўрнатишлари ҳисобланади. Янада худудий статистика бўлимлари томонидан вақтинчалик тартиблар бўйича баҳолаш ишларини тўлиқ ва сифатли амалга ошириш устидан доимий назорат қилиб борилишлари.Вақтинчалик тартибларга мувофиқ шаклланган маълумотлар асосида ўзлари мутасадди бўлган тармоқлар бўйича тегишли ҳисобот даври учун баҳолаш маълумотларини тўлиқ ва пухта шакллантиришни ташкиллаштириш ҳисобланади.
Шуманай тумани Статистика бўлими