Múrájat ushın isenim telefonı

background

Коррупциясиз бизнес – фаровон келажак пойдевори

Коррупциясиз бизнес – фаровон келажак пойдевори

Мазкур инвестициялар тўғри ва тўлик ўзлаштирилиши, мамлакатимиз жаҳон хамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллашини таъминлаш учун бизнес хамжамияти ўртасида қонунбузарликлар, биринчи навбатда жиноятлар содир этилиши, айниқса коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш зарур ва бизнес бундай иллатлардан холи бўлиши шарт.

Бугунги кунда Ўзбекистон жаҳоннинг кўпгина давлатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилмоқда, мамлакатимизда бизнес-мухитни яхшилаш бўйича мустахкам ҳуқукий пойдевор яратилди, махаллий ва хорижий инвестициялар кенг жалб қилинмоқда.

Олиб борилаётган барча сайъи харакатлар бизнес қонуний, халол ва шаффоф бўлишлигига қаратилган. Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, қонунбузарликларнинг аксарияти тадбиркорлар томонидан қонун талабларини билмаган ҳолда содир этилмоқда.

Қонунбузарликларга бахо беришдан аввал давлат ва тадбиркорлар ўртасидаги муносабатларга алохида эътибор қаратиш лозим, деб ҳисоблаймиз, яъни, айрим холатларда тадбиркорнинг ўзи ўз мақсадларига тез ва осон эришиш учун давлат органлари вакиллари билан ноқонуний алоқаларга киришишга харакат қилади, давлат органлари мансабдор шахсларига йўл қидиради.

Иккинчиси эса, давлат органлари тадбиркорларни ноқонуний муносабатларга киришишга мажбур қилади. Шунинг учун қонунчиликда ҳар иккала томонга хам жавобгарлик белгилаб қўйилган.

Тараққиётининг янги босқичига қадам қўяётган Ўзбекистон учун коррупциянинг ҳар қандай шаклдаги кўриниши ислоҳотлар шиддатини сусайтириши билан хавфли.

Шу боисдан ҳам давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўз ваколатига киришиши билан Президент сифатида имзо чеккан энг биринчи ҳужжат “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни бўлди.

Ушбу қонун меъёрларининг самарали ижросини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида Президентнинг 2017 йил 2 февралдаги қарори билан “2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури” қабул қилинди.

Коррупцияга қарши кураш сиёсатининг мақсади – коррупция даражасини пасайтириш ҳамда фуқаролар, жамият ва давлат ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг коррупция билан боғлиқ таҳдидлардан ҳимояланишини таъминлашдан иборат. Бу сиёсат давлатнинг коррупцияга қарши қаратилган, қабул қилинган турли қонунлари, қарорлари, дастурларида ўз ифодасини топади. Коррупцияга қарши кураш сиёсати – бу давлатинг коррупциянинг олдини олиш, у пайдо бўлганда уни тугатиш ва чеклаш борасидаги саъй-ҳаракатлари ва аниқ чора-тадбирлар мажмуидир.

Кейинги йилларда ижтимоий ҳуқуқларни ҳуқуқий жиҳатдан қонунчиликда халқаро талабларга мувофиқ мустаҳкамланганлиги ва ижросини таъминлашнинг ҳуқуқий механизми ишлаб чиқилганлиги боис, давлатнинг ривожланиш даражасининг муҳим кўрсатгичи ҳисобланган инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиниши давлат сиёсати даражасида жамият ҳал этилаётганлиги халқаро экспертлар томонидан ижобий баҳоланмоқда. Бу эса ўз навбатида жамиятда ижтимоий ҳаётнинг янада демократлашувига хизмат қилмоқда.

Албатта, давлат томонидан белгиланган тартибда халқимизнинг хоҳиш-истаклари инобатга олинган ҳолда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили бўйича тасдиқланадиган “Йўл харитаси”да белгиланган устувор вазифалар ижроси таъминланиши жамиятда халқимизнинг турмуш даражасини сифат жиҳатдан юксалтириш ҳамда инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни янада самарали бўлишига хизмат қилади.

Шуманай тумани адлия бўлими
бошлиғи Ж.Сейтеков

Skip to content