Múrájat ushın isenim telefonı

background

Курсантлар терговга қадар текширув ишларни олиб боришни амалда ўрганмоқдалар

Курсантлар терговга қадар текширув ишларни олиб боришни амалда ўрганмоқдалар

«Ёнғин суриштируви ва экспертизаси» фанидан ўтказилаётган машғулотларни амалиёт билан узвий боғлиқ ҳолда ташкил этиш, курсантларнинг амалий кўникмаларини янада ошириш мақсадида ФВВ Академияси “Ҳудудлар ва аҳоли муҳандислик муҳофазаси” кафедраси ўқитувчилари бошчилигида 5-босқич курсантлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ёнғин-техник экспертизаси экспертлари ва Тошкент шаҳар ҳамда Тошкент вилояти ФВБ инспекторлари иштирокида мазкур ҳудудда содир бўлган ёнғин жойларини кўздан кечириш ишлари амалга оширмоқдалар.

Маскан машғулотида курсантлар томонидан ёнғин ҳақидаги далолатнома, ёнғин содир бўлган жойни суратга олиш тартиби ва турлари, яъни мўлжалли, обзорли, узелли, батафсил суратга олишни, фото жадвални тузиш, ёнғин бўлган жойнинг чизмасини чизиш, воқеа жойини кўздан кечириш босқичлари, ёнғин кўздан кечириш баённомаси, тушунтириш хатларини олиш, ашёвий
далилларни олиб қўйиш ва экспертизага юбориш тартиби бўйича кўникмалар ҳосил қилиниб, мазкур ҳолатлар бўйича ўз хулосаларини баён этмоқдалар.

Машғулотлар якунида экспертлар ва инспекторлар томонидан ҳудудда бўлиб ўтган ёнғинлар бўйича тахлил ва Давлат ёнғин назорати
ходимларининг ёнғинларни терговга қадар текшируви даврида расмийлаштириладиган ҳужжатларда ҳамда суратга олишда йўл қўйиб келаётган камчилиликлар ва уларни бартараф этиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтиб, курсантларни қизиқтирган саволларга жавоб бермоқдалар.

Ўйлаймизки, дарс жараёнларини бу усулда олиб бориш Академияда таҳсил олаётган курсантларнинг келгусидаги иш жараёнларини мукаммал ташкил этишларида катта ёрдам беради.

ФВВ Академияси кафедра бошлиғи ўринбосари майор
А.В.Литяга, 5-босқич курсанти А.М.Мырзабаев

Skip to content