Múrájat ushın isenim telefonı

background

Уйғониш фаслининг мужизалари

Уйғониш фаслининг мужизалари

Баҳор мавсуми келиши билан табиат уйғонади. Бу уйғониш инсон қалбига янги умидлар, орзу-ниятлар бахш этади. Шу боис, фасллар келинчаги бўлган баҳорда одамлар эзгу ният билан ерга уруғ сочади, кўчат экиб боғ яратади, маҳалласини, шаҳару қишлоғини, юртини обод қилиш, табиатнинг янада гуллаб-яшнаши учун ҳисса қўшиш кайфияти билан яшайди.

Шуманай туманида ҳам ана шундай хушкайфият ва эзгу тилаклар билан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Тумандаги мактабгача таълим муассасаларида ўтказилган тадбирларда турли мевали ва манзарали дарахтлар, алвон рангдаги гуллар экилди.

Шу билан бир қаторда мамлакатимиз доирасида ташкил этилаётган “Ҳар бир ёшга 20 ниҳол” экоакцияси доирасида Шуманай тумани ёшлари ҳам ташаббус кўрсатиб, ниҳол ўтқазиш ишларида фаол қатнашмоқда. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида меҳнат қилаётган ёшларимизнинг қалбида кечаётган “Бу меҳнатларимиз бир кун келиб ўз самарасини бериши шубҳасиз. Бу ниҳоллар табиатимизнинг янада гўзаллашишига ҳисса қўшиб, одамларнинг соғлиғига фойда келтиради ва кўзларини қувонтириб, кўнглига завқ бағишлайди” деган қатъий ишонч уларга янада куч-ғайрат ва шижоат бағишламоқда.

Skip to content