Шуманай тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Ходжаметов, Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси бўлим бошлиғи Б.Маткаримов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси бош мутахассиси М.Есназаровлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 сентябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институциональ тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5817-сонли Фармонига асосан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш, тадбиркорлик ва истеъмолчилик маданиятини такомиллаштириш, реклама соҳасида ноҳалол рақобатга ва нотўғри рекламанинг юзага келишига йўл қўймаслик мақсадида Шуманай тумани хокимлигида семинар йиғилиши ўтказилди.