Múrájat ushın isenim telefonı

background

ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТЛАРИ ДИҚҚАТ ЭЪТИБОРДА

ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТЛАРИ ДИҚҚАТ ЭЪТИБОРДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 май кунги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан, Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда тошкент шаҳрида, шунингдек, туман ва шаҳарларда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилган эди.

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказиш;

тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш;

тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари ва бинолар, кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этиш;

тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек, бу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали платформа жорий этилишини назарда тутувчи «business.gov.uz» ягона интерактив портали фаолият кўрсатишини таъминлаш.

Фармонга мувофиқ бугунги кунга қадар туманимизда фаолият олиб бораётган бир қатор тадбиркорлик субъектлари тамонидан ер ва бино-иншоотлар ажратиш,  “Ҳар-бар оила тадбиркор” дастури бўйича кредит олиш, “Ёшлар келажагимиз” дастури бўйича кредит олиш, Тадбиркорлик фаолиятига кредити олиш, Мактабгача таълим муассасига кредит олиш, Солиқ, ҚҚС масалалари, Тадбиркорлардан ортиқча тўлов ундириш холатлари, Рухсатномалар, лицензиялар ва ҳужжатлар расмийлаштириш масалалари, Инфратузилма масалалари ва бошқада муаммоли масалалари ўрганиб чиқилиб ижобий хал этилишига эришилди.

Шўманай туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мутахассиси  АКБАР ОРАЗБАЕВ

Skip to content