Múrájat ushın isenim telefonı

background

Аҳолини рўйхатга олишнинг зарурати нимада?

Аҳолини рўйхатга олишнинг зарурати нимада?

Мамлакатимизда охирги марта 1989 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилган. Бу эса демография ва миграциядаги ўзгаришлар, аҳоли сони, ёши, жинси, таркиби, ҳудудлардаги аҳолининг жойлашуви ва бошқа ижтимоий-демографик маълумотларни қўллашда чекловларни келтириб чиқармокда.

Шу каби жиҳатлар инобатга олинган ҳолда Президентимизнинг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Мазкур ҳужжат асосида 2022 йилда мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади ва бунга давлат статистика қўмитаси ваколатли орган сифатида белгиланди.

Фармонда аҳолини рўйхатга олишда хорижий тажриба, замонавий технология ва услублардан фойдаланган ҳолда аҳолининг ёши, жинси, оилавий аҳволи, маълумоти, ҳаёт даражаси, миллати, фуқаролиги, бандлиги ва бошқа демографик жиҳатларни аниқ ҳисоблаш вазифаси юклатилган. Бунинг натижасида аҳоли фаровонлиги, бандлик, иш ўринлари яратиш, барқарор ривожланиш миллий маҳсадлари индикаторини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш борасида давлатнинг узоқ ва қисқа муддатли ижтимоий-иҳтисодий ривожланиш дастурлари ишлаб чиқилади.

Рўйхатга олишда республика ҳудудида яшовчи шахсларнинг турли тавсифлари тўғрисида халқаро таққос имконини берадиган яхлит маълумотлар ягона статистик услублар асосида йиғилади.

Ушбу тадбир мамлакатда яшовчи аҳолига тегишли бўлган демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил ҳилиш ва эълон қилишнинг ягона жараёнини ўз ичига олиб, аҳоли тўғрисидаги маълумотларнинг асосий манбайи ҳисобланади. Келгусида ривожланишнинг прогноз кўрсаткичларини ҳисоблаш, ҳудудларни ривожлантириш ва жамиятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш, сиёсий ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур маълумотларни олиш имконини беради.

Бошқача айтганда, аҳолини рўйхатга олиш нафақат статистик мақсадлар, балки мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини башорат қилиш воситаси ҳамдир.

Skip to content