Республикамизда ахолини руйхатга олиш тадбирини утказиш бизга нима беради?
Биринчидан, маълум бир санада ахолининг аник сони ёши ва жинси таркиби,фукоролиги,миллий таркиби (кенг камровли), барча ахоли пунктлари буйича сони, ойлавий ахволи, маълумот даражаси, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, мехнат ресурслари,иктисодий фаол ахоли, ахолии бандлиги (касби ва мутахасислиги) ва ишчизлиги, даромад олиш маънбалари, ногиронлиги буйича батафсил маълумот олинади.
Иккинчидан, ахолии жонбошига макроиктисодий курсаткичларни хисоблашда(ялпи ички махсулот, ахолии даромадлари, саноат махсулоти хажми, истемол махсулотлари хажми, ахолига курсатиладиган хизматлар хажми, кишлок хужалиги махсулотлари) ишлатилади.
Учинчидан, ахоли миграцияси тугрисидаги маълумотлар шакллантирилади.
Туртиничидан, Республика ва худудларни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш, ахоли бандлиги, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва ойлаларга ёрдам курсатиш буйича дастурларни манзилли ишлаб чикишда ахборот сифатида фойдаланилади.
Бешинчидан, статистика идоралари томонидан ташкил этиладиган танлама кузатувларни ташкил этишда маълумотлар базаси сифатида кулланилади.
Олтинчидан, Миллий баркарор ривожланиш максадларини амалга ошириш курсаткичларини шакллантириш ва мониторингини юритишда хизмат килади.
Етиничидан,ахолии пунктларининг инфратузилмасини яхшилашда, мехнат ресурсларидан фойдаланиш ва жойлаштириш буйича киска,урта ва узок муддатли прогнозлар, дастурларини ишлаб чикишда фойдаланилади.
Саккизинчидан, Халкаро ташкилотлар ва фойдаланувчилар томонидан амалга ошириладиган тахлиллар учун кенг камровли ахборотлар манваи хисобланади.
Бундай маълумотлар ижтимоий-иктисодий жараёнларни прогноз килиш, бандлик сохасидаги сиёсатни белгилаш, ижтимоий сиёсат ва ахоли саломатлиги буйича дастурлани яратишда, чунингдек давлат хокимияти органларининг вазифаларини бажариши, фан ва жамиятни ахборот билан таъминлаш учун зарурдир.