Múrájat ushın isenim telefonı

background

Аҳолини рўйхатга олиш қачондан ўтказила бошланган?

Аҳолини рўйхатга олиш қачондан ўтказила бошланган?

Аҳолини дастлабки рўйхатга олиш қадимги Греция, Вавилон, Месопотамия, Рим, Хитой, Япония ва Мисрда ўтказилган. Лекин, бу аҳоли рўйхатларининг мақсади аҳолидан солиқ йиғиш, яъни бож олиш ҳамда ҳарбий мақсад учун аҳоли сонини аниқлаш бўлган. Шунинг учун ҳам, бу аҳоли рўйхатларида асосан эркаклар рўйхатга олинган.

Чунки, у пайтларда эркакларнинг иқтисодий ўрни юқори бўлган, солиқ тўлашда фақат эркаклар, яъни оила бошлиқлари қатнашган.

Аҳолини энг биринчи расмий рўйхатга олиш 1790 йилда АҚШда, кейинчалик 1800 йилда Швеция ва Финляндияда, 1801 йилда – Англия, Дания, Норвегия ва Францияда ўтказилган. Аммо, бу аҳоли рўйхатлари жуда оддий шаклда ҳамда узоқ муддатга чўзилган. Масалан, биринчи АҚШда аҳолини рўйхатга олиш ишлари 18 ой давомида олиб борилган.

Бирлашган миллатлар ташкилоти 2020 йилда бутунжаҳон халқ ва уй-жой фондини рўйхатга ошиш дастурини қўллаб-қувватлашни инобатга олган ҳолда, халқ сонини аниқ ҳисоблаб чиқилишини таъминлашни таклиф этмоқда.

Далатимиз мустақилликга эришганидан кейин халқни рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилмаган. Ўзбекистон Республикасида бундай тадбир сўнги марта собиқ иттифоқ даврида 1989 йилда ўтказилган. Бу ўз навбатида объектив маълумотларни йиғиш ва ижтимоий-иқтисодий режаларни аниқ режалаштириш масалаларига ҳалал беради. Яъни қаерда ва качон буткүл халқни реал қамраб оладиган тиббий муассаса қуриш, мактаб қуриб битказиш, талабларига мос ихтисосликлар тайёрлаш каби ижтимоий масалалар эътибордан четда қола бошлайди.

Skip to content