Фуқароларимиз орасида чет элларга иш излаб, маблағ топиш учун кетиб, борган ерида ўзининг эътиборсизлиги сабабли фуқаролигини тасдиқловчи асосий ҳужжати бўлган фуқаролик паспортини йўқотиб олиб, юртига қайтишда чегарадан ноқонуний таризда ўтиб, «Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси ҳақида»ги Қонуни бузиб, жиноят содир қилган ҳолатлар учрашиб туради.
Сўзимизга мисол тариқсида 1989 йил Нукус шаҳрида туғилган ҳозирги вақтда Қонликўл туманида яшаётган фуқаро «А.А» нинг бошидан ўтказган ҳолатини айтиб ўтсак бўлади.
А.А
2017-йил 19-март куни Республикамиз ҳудудида «Даўыт ата» чегара пости орқали
белгиланган тартибда Қозоғистон Республикасига ўтиб, Ақтаў шаҳрида ишлаб юриб,
квартирадан-квартирага кўчиб юриб шахсини тасдиқловчи фуқаролик паспорти
йўқотиб олган. Натижада шу йилнинг
1-февраль куни уйига қайтишда божхона черара постига яқин ердаги чегара симларидан
ноқонуний равишда осилиб ўтиб, Қозоғистон Республикасидан Ўзбекистон
Республикасига пиёда кириб келаётган пайтида божхона чегара пости аскарлари
томонидан иркилган.
Ушбу фуқаро ҳаракати орқали «Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси ҳақида»ги Қонуннинг «Давлат чегарасини давлат чегараси орқали ўтказиш пункларидан бошқа ердан ёки ўтказиш пунктлари орқали бўлса ҳам, лекин чегарани кесиб ўтиш қоидаларини бузган ҳолда ҳар қандай услиб билан кесиб ўтган ёки кесиб ўтишга ҳаракат қилган шахслар, давлат чегарасини бузиш ҳисобланади» деб кўрсатилган 15-бандини бузиб жиноят содир этган.
Суд жараёнида ушбу фуқаро содир қилган қилмишига пушаймон бўлиб, айбига иқрор бўлиб, тайинланадиган жазо чорасини енгиллаштиришни сўраган.
Ушбу фуқарога «Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси ҳақида»ги Қонунни бузгани учун тегишли чора кўрилиб, жавобгарликка тортилди.
Халқимизда «Сўнги пушаймон ўзингга душман» деган нақлга амал қилган ҳолда қонун бузишга йўл қўймасликни таклиф этаман. Ҳар қандай ҳолатда ҳəм фуқаролик ҳужжатингни эҳтиёт қилганинг мақул.